Ҳукумат қарорига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида рақамлаштириш жараёнлари янада кенгайтирилади. 2026 йил 1 февралдан бошлаб қатор янги тартиблар кучга киради.
Жумладан, умумий вазни 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, кон ва карерларда фойдаланиладиган махсус техникалар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар ҳамда “антиквар” автомототранспорт воситалари учун алоҳида серияли давлат рақам белгилари жорий этилади.
Шунингдек, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади. Бундай транспортлар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Қарорга мувофиқ, автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади. Рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир қатор ҳужжатлар ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.
Ҳукумат ушбу чора-тадбирлар йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилганини маълум қилди.
