Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб кетди

Қорақалпоғистон Республикасида аёл киши йўловчи поезд остида қолиб кетди. Ҳодиса 2026 йил 22 январ куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида содир бўлгани ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл темир йўлни махсус белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган вақтда йўловчи поезд уриб кетган.

Ҳозирда масъул хизматлар томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» фуқароларни темир йўлларни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтишга ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.