Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрининг Шишли туманида Ўзбекистон Республикаси фуқароси жасади топилган. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, жасад контейнер ичида аниқланган бўлиб, марҳуманинг шахси Ҳакимова Дурдона экани белгиланган. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси қўлга олинган, улар Туркиядан Грузияга қочишга уринаётган вақтда ушлангани айтилмоқда.
Расмий суриштирув ишлари давом этмоқда.
