Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида электрон тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.V.” МЧЖ раҳбари М.Б. Учтепа тумани, “Гузар” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 66,9 млн сўмлик 203 дона хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.


Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.А. ва И.А. «S.P.» МЧЖ савдо дўконида фуқаро М.Х.га 53 млн сўмлик электрон тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланганлар.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.