Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори томонидан ишга жойлаштириш масаласида пора олиш ҳолати фош этилди.
Маълум қилинишича, у хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор танишлари орқали фуқаронинг қариндошини ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
