Ўзбекистонда бир ҳафтада 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

20 январдан бошлаб республика бўйлаб Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди.

Маълум қилинишича, 2 минг 600 та махсус тезкор тадбир доирасида 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Шунингдек, 51 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан қонуний чоралар кўрилган.

Энг кўп аниқланган ҳолатлар спортчиларни жиноий фаолиятга жалб қилиш билан боғлиқ бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу уюшган гуруҳлар томонидан:

  • 45 та товламачилик,
  • 8 та талончилик ва босқинчилик,
  • 386 та одам савдоси билан боғлиқ эпизод,
  • ОИВ инфекцияси тарқалиши, фоҳишахоналарни сақлаш ва яширин казино ташкил этишга оид бошқа жиноятлар содир этилган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласига доир 951 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу ҳолатлар бўйича 527 та жиноят иши қўзғатилган, 30 та ҳолат юзасидан маъмурий чоралар кўрилган.

Натижада:

  • 123 килограмм гиёҳвандлик воситалари,
  • 57 мингга яқин психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинган.

Рейдлар давомида, шунингдек, 108 та ноқонуний ўқотар қурол сақлаш ҳолати фош этилган. Ноқонуний муомаладан 104 дона қурол, 987 дона ўқ-дори ва 1,5 килограмм портловчи моддалар олиб қўйилган.