Самарқанд вилоятида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида имом-хатиблар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда вилоят бош имом-хатиб ўринбосарлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мусобақалар қизғин ва ўзаро ҳурмат муҳитида ўтди. Якунда ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир диний ходимлар ўртасида жисмоний фаоллик, биродарлик ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
