Ўзбекистонда чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилиш тартиби ўзгартирилди. Энди абитуриентлар камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификат билан ҳам ушбу йўналишларга ҳужжат топшириши мумкин.
Ҳукумат қарорига кўра, сертификатга эга абитуриентларга қуйидаги тартибда балл берилади:
- B1 даража — фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи,
- B2 ва ундан юқори — фан бўйича 100 фоиз балл.
Аввал бу йўналишларга қабул қилиш фақат камида B2 даражадаги сертификат бўлган тақдирдагина мумкин эди. Янги тартиб эса B1 даражадаги абитуриентларга ҳам имконият эшигини очди.
