30 январь куни машҳур актриса Кэтрин О’Хара 71 ёшида вафот этди. Уни кўпчилик «Уйда ёлғиз» фильмидаги Кевиннинг онаси роли орқали яхши танийди. Ҳозирча ўлим сабаби расман маълум қилинмаган.
Кэтрин О’Хара 2025 йил сентябрда «Эмми» мукофоти топшириш маросимида охирги марта оммавий тадбирда кўринган эди. У сўнгги йилларда «Киностудия» сериали, «Битлджус Битлджус» ва «Аргайл: Супершпион» фильмларида иштирок этган.
Актриса 1992 йилдан бери Бо Уэлш билан турмуш қурган, икки нафар ўғилнинг онаси эди. Маколей Калкин актрисанинг ўлими муносабати билан «Мен сени севаман. Кейинроқ кўришамиз», дея муносабат билдирган.
