Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди. Бу қарор Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқарувининг бугунги йиғилишида қабул қилинди.
Маълум қилинишича, Шуҳрат Орипов меҳнат фаолиятини 1999 йилда журналист сифатида бошлаган. У турли газеталарда фаолият юритиб, оммавий ахборот воситалари соҳасида катта тажриба тўплаган.
Кейинчалик у қатор давлат ва жамоат ташкилотларида, жумладан Республика Маънавият ва маърифат марказида, шунингдек, ЎзЛиДеП тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида иш олиб борган.
Шуҳрат Орипов журналистика соҳасида қарийб 27 йиллик тажрибага эга. Унинг оммавий ахборот воситалари билан ишлашдаги тажрибаси ва давлат ҳамда жамоат ташкилотларидаги фаолияти янги лавозимда ҳам самарали иш олиб боришига хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Маълумот учун, у бунгача Бизнесни ривожлантириш банки матбуот котиби сифатида фаолият юритган.
