ТУНГИ ТОШКЕНТНИНГ ЯШИРИН ГЎЗАЛЛИГИ

Ислом цивилизацияси маркази олдидаги ушбу кўча кечаси бутунлай бошқача кўринишга киради…

Ёрқин чироқлар остида қад ростлаган бинолар, сокин муҳит ва ўзига хос шарқона услуб бу жойни янада жозибадор қилади. Ушбу масканда тарихий меъморчилик анъаналари шундай уйғунлашганки, у нафақат ўтмиш руҳини акс эттиради, балки замонавий шаҳар гўзаллиги билан ҳам мукаммал мувозанат ҳосил қилган.

Ҳар бир бурчакда нафислик, тартиб ва осуда осойишталик сезилади.

Мухбиримиз Қувончбек Қосимов ушбу гўзалликни камерага муҳрлади.