Юртимизда яна қор ёғиши кутилмоқда

Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Туман тушиши ва Тошкент ҳамда Наманганнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.

“Довуд ота” постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш 1 февралдан уч ойга тўхтатилади

Бу вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Фақат рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳрида реклама видеосида писта пўчоғини ерга ташлаган шахс жазоланди

Видеода бир қиз писта чақиб тургани ва пўчоқларини ерга ташлагани, шунингдек, писталари солинган қоғозни ҳам ерга ташлагани тасвирланган. Қоғозда эса реклама қилинаётган ўқув марказининг номи келтирилган.

Ўзбекистонда шаҳарларда яшайдиган аҳоли сони 19,1 миллионга етди

Таҳлилларга кўра, шаҳар аҳолиси қишлоқ аҳолисига нисбатан 728,4 минг нафарга кўп.

Трамп маъмурияти илк йирик депортацияни амалга оширди

Ноқонуний мигрантлар мамлакатдан чиқарилмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ва ISIS Malaysia ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Малайзиянинг “Малайзия Мадани” концепцияси мақсадларида ўхшашликлар мавжуд бўлиб, меморандум асосида ушбу ўхшашликларни ўрганиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган.

Қўқондаги талабалар турар жойида талаба қиз ўз жонига қасд қилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 25 январь куни эълон қилган ахборотида маълум қилинишича, воқеа 2024 йил 12 декабрь куни содир бўлган. Бир ойдан ортиқ муолажалар қилиниб, қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига

Тошкентда уч машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.