Торонтода самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида жароҳатланганлар сони 18 нафарга етди
Канаданинг Онтарио вилоятидаги Торонто аэропортида Delta Airlines авиакомпаниясининг рейси билан содир бўлган воқеа оқибатида 18 киши жароҳат олди.
Қозоғистондаги конда етти ишчи ҳалок бўлди
Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади
“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
АҚШда содир бўлган табиий офат натижасида камида тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди
АҚШнинг шарқий қисмидаги сўнгги 10 йилдаги энг кучли ёмғирлар тоғли ҳудудларни сув босишига олиб келди
Январь ойида йирик солиқ тўловчиларининг тушумлари ярим триллионга қисқарди
Ўтган йили солиқ тўловчилар сони 2 186 нафарни ташкил этган. Аммо солиқ тушумлари қисқарган, хусусан, Навоий кон-металлургия комбинати солиқ тушумлари 2,4 трлн сўмдан 2,1 трлн сўмга тушган.
Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайтдаги «Ас-Салом» сарой-музейи билан танишди (фото)
2019 йилда саройда музей очилган бўлиб, унда 32 минг квадрат метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.
Олмалиқдаги манзилли колониядан 21 ёшли маҳкумнинг жасади чиқди
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, айни пайтда воқеа Омбудсман ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда. Бу бўйича расмий хабар берилади.
Фарғонада ўғри хонадон эгасини пичоқлаб ўлдирди
Маълум бўлишича, онлайн қиморга ҳаддан ташқари берилиб кетган йигит қарз исканжасида қолади. Шундан сўнг, у қарзини тўлаш учун пул топиш мақсадида, қўшни Бешбола маҳалласидаги хонадонга ўғирликка тушади.
Ҳиндистонда вокзалдаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди
“Яна 15 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти барқарор ҳолатда бўлиб, ортопедик жароҳатларга эга”, – дейилади хабарда.
Ота-онаси Россияда ҳибсга олинганидан кейин тўрт нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россия Федерацияси ҳудудида қаровсиз қолган тўрт нафар вояга этмаган Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди.
