Энди фуқаролар адашиб ҳам яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиб олмайди
Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.
Энди фуқароларни розилигисиз тасвирга олиш тақиқланади
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Иллинойс штати ва Чикаго шаҳри Трампни судга берди
Аризада Миллий гвардияни “ноқонуний федераллаштиришни” тўхтатиш сўралган. Айбланувчилар сифатида Трамп, ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва мудофаа вазири Пит Хегсет кўрсатилган.
17 октябрдан Қозоғистонда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация мажбурий тартибда амалга оширилади
Бу чора жиноятни содир этган шахс озодликдан маҳрум этиш муассасасида жазо ўтаётган даврда, яъни озодликка чиқишдан олти ой олдин бажарилади.
Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари белгиланди
Давлат мудофаа буюртмаси – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилиш учун давлат буюртмаси ҳисобланади.
Ўзбекистон — Туркий давлатлар ташкилотини модернизация қилишда асосий иштирокчи
Ўзбекистон раислиги даврида Туркий инвестиция жамғармасини яратиш бўйича амалий ишлар бошланди. Бу тузилма ТДТ доирасидаги қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг асосий воситаси бўлиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг Габала саммитида нутқ сўзлади
Президент ҳозирда Туркий давлатлар ташкилотининг Габала саммитида бўлиб турибди. Мирзиёев ушбу саммитда туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва гуманитар соҳадаги ролини оширишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган.
Саида Мирзиёева Нукусдаги «Саломатлик марафони»да иштирок этди
Атиги тўрт кун ичида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди, шулардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади
Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк…
Метронинг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ туғилди
Тез ёрдам гуруҳи етиб келгунига қадар, тахминан 10 дақиқа давомида, бекат ходимлари она ва чақалоқнинг ҳолатини назорат остида ушлаб турган.
