Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Samarkand Half Marathon 2021 мусобақаси якунлари: ғолиблар тақдирланди (фото)

07.11.2021 23:39

106

Самарқандда эркак ва аёллар ўртасида югуриш марафони ташкил этилди, 10 ва 21,1 км масофада марафончилар беллашдилар.

Ҳар йили ўтказиб келинадиган Samarkand Half Marathon мусобақаси жорий йилги тури 6-7 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда олдинроқ ҳам хабар бергандик.

Унда эркак ва аёллар ўртасида югуриш марафони ташкил этилди. 10 ва 21,1 км масофада марафончилар беллашдилар.

10 км масофани эркаклар ўртасида Фадеев Евгений 31:19 сониялик натижа билан биринчи ўринда якунлади. Иккинчи ўринни 31:23 сония билан Насимов Азизбек банд қилди, учинчи ўринни эса Мухитдинов Бунёд эгаллади.

Худди шу масофани аёллар ўртасида 34:03 сония билан Хамидова Ситора эгаллади. Иккинчи ўрин 35:38 сония билан – Берникова Ирина, учинчи ўрин 38:01 сония билан Хакимова Алинага насиб этди.

21 км масофа бўйича совриндорларни келтириб ўтамиз.

Эркаклар ўртасида:

  1. Давлатов Шохрух – 1:05:55 сония
  2. Тошкувватов Отабек – 1:09:15
  3. Маматкомилов Ойбек – 1:10:24

Аёллар ўртасида:

  1. Сатарова Гульшаной – 1:15:44 сония
  2. Тунгускова Екатерина – 1:16:58 сония
  3. Мирзакбарова Азиза – 1:17:49 сонияда финиш чизиғига етиб келдилар.

Ғолиблар медал, эсталик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Фото: Ogoh.uz / Зайниддин Норқувватов
Фото: Ogoh.uz / Зайниддин Норқувватов
Фото: Ogoh.uz / Зайниддин Норқувватов
Фото: Ogoh.uz / Зайниддин Норқувватов
Фото: Ogoh.uz / Зайниддин Норқувватов
Фото: Жава Мир
Фото: Жава Мир
Фото: Жава Мир

Зайниддин Норқувватов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган