Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқда “ГАИнинг духини синдириш бўйича мастер класс“ сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берганди. Унда ҳайдовчи ЙПХ ходимини қаттиқ жисм билан урмоқчи бўлгани акс этган.
Бош бошқарма Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кеча, 2 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилган.
Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган