Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида хабар беради.
Вазирлик Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.