Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1370 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб мамлакатдаги масжидлар фаолияти тўхтаб, одамлар кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат бўлиб адо этолмаганди.
Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларда хатми Қуръонлар кўпайиб боряпти. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.