Ўқувчилар ҳуқуқ дарсида жонли эфир қилиб, изоҳ қолдирганларни беҳаё сўзлар билан сўкишганди. Улар буни ҳазил деб атади. Чора кўриш учун материаллар тегишли комиссияга юборилган.
Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари — 2005 йилда туғилган Ж.А., Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган.
Ҳолат бўйича ушбу мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, узр сўрашган.