Ашраф Ғани афғон халқидан узр сўраб чиқди

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани афғон халқидан мамлакатни тарк этгани ва мамлакатни толиблар томонидан босиб олиниши билан боғлиқ вазиятни ўзгартира олмагани учун кечирим сўради. У ўз баёнотини твиттердаги саҳифасида жойлаштирди.

«Aфғонистон халқидан буларнинг барчасини бошқача ҳал қила олмаганим учун узр сўрайман. Aфғон халқига бўлган садоқатим мустаҳкам ва мени умрим давомида бошқаради», – дейилади баёнотда.

«Мен қурол ишлатишнинг олдини олиш ва Кобулни ва унинг 6 миллион аҳолисини қутқаришнинг ягона йўли шу деб қарор қилдим.

Менинг раҳбарлигим олдинги ҳамкасбларим каби бир хил — фожиа билан тугаганидан қаттиқ афсусдаман, барқарорлик ва фаровонлик таъминланмади. Ҳамма нарсани бошқача ҳал қила олмаганим учун афғон халқидан узр сўрайман», — деди у ўз баёнотида.

Шу билан бирга собиқ президент «Коррупция — бу ўнлаб йиллар давомида мамлакатимизни чўктириб юборган вабо ва коррупцияга қарши кураш менинг президентлик фаолиятимнинг асосий йўналиши бўлди. Афғон халқига тегишли пулларни олиб кетганим ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон»,  – дея таъкидлади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *