Қумқўрғонда поезд юк машинаси билан тўқнашиб рельсдан чиқиб кетган. Ҳолат видеоси ва фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Мазкур ҳолат бўйича ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди. 2021 йил 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида фуқаро А.Й. бошқарувидаги №0203-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги «HOWO» русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.