Қумқўрғонда юк машинаси ва поезд тўқнашиб кетган

Қумқўрғонда поезд юк машинаси билан тўқнашиб рельсдан чиқиб кетган. Ҳолат видеоси ва фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Мазкур ҳолат бўйича ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди. 2021 йил 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида фуқаро А.Й. бошқарувидаги №0203-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги “HOWO” русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *