Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида «Толибон» ҳаракати вакиллари билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, у ерда Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Инсонпарварлик ёрдами турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат.
Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили З. Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.