Ўзбекистон Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топширди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, у ерда Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Инсонпарварлик ёрдами турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили З. Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *