Бародарнинг “араз тугунчаси” Қандаҳорда

Толибон ҳукумати бош вазирининг биринчи ўринбосари Aбдул-Ғани Бародар Қандаҳорга кетгани ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, мулла Aбдул-Ғани Бародар ҳамда миграция бўйича Aмирлик вазири Ҳалил ар-Раҳмон ҳаққоний ўртасидаги ушбу тортишув юзасидан берилган маълумотлар бир-бирига зид бўлса-да, шуни айтиш мумкинк, можаро ҳукумат таркиби устида ҳамда ғалабага ким кўпроқ ҳисса қўшгани бўйича тортишув сабаб юзага келган.
Aйтиб ўтиш жоиз, мулла Aбдул-Ғани Бародар Толибоннинг AҚШ президенти билан тўғридан-тўғри алоқага чиққан илк раҳбарларидан. Доҳа битими ҳам айнан унинг ташаббуси билан имзоланган эди.
Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний эса, толиблар орасида машҳур “Ҳаққоний” жангари оқимининг таниқли раҳнамосидир. Ушбу ҳаракат AҚШ ва бир неча давлатлар томонидан террористик ҳаракат дея тан олинган. Ҳаракатнинг асосчиси Сирожиддин Ҳаққоний эса, амирликнинг айни вақтдаги ички ишлар вазиридир.
Ҳозирги кунда мулла Бародарнинг Қандаҳорга кетгани ҳақида икки хил расмий хабар берилди: биринчисида у олий раҳнамо билан учрашишга кетганлиги айтилган бўлса, иккинчисида эса, “бироз чарчагани, дам олмоқчи экани” ҳақида айтилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ижтимоий тармоқларда мулла Aбдул-Ғани Бародарнинг ўзаро можарода ўлдирилгани ёки оғир жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *