Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга 4,9 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-август ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Марказий банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига (3,6 млрд. АҚШ доллари) нисбатан 35 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (3,9 млрд. АҚШ доллари) нисбатан эса 26 фоизга ўсган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *