Наманганда яна бир ЙТҲ: бу сафар ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 02:30 ларда Тошкент-Ўш йўлининг Поп тумани, Соҳибкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ЙТҲ содир бўлган, дея хабар берди вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, ушбу автоҳалокат Фарғона вилоятида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини иккинчи даражали йўлда бошқариб бораётиб, йўлни чорраҳа қисмида асосий йўлга чиқаётган вақтда, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилоятида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги HOWO русумли йук автомашинасини ўтказиб йубормасдан ҳаракатланган ва тўқнашув содир бўлган.

Натижада Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб кетилаётган вақтида йўлда вафот етган.

Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ вилоятдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *