“100 доллар”га кийим-кечак олган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

18 сентябр куни А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг августь ойида номаълум шахс ишончига кириб, қалбаки 100 АҚШ долларини бериб, эвазига 405.000 сўмлик кийим-кечаклар сотиб олиб, қайтимига 650.000 сўм пулларни олиб, алдов йўли билан кийим-кечак ва 650.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *