Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди

Жорий йилнинг 22 сентябр куни Андижон шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:20 да М. исмли йигит 2-сонли мактаби олдида 3 нафар таниши билан кўришган, шундан сўнг гаплашиб олиш мақсадида кафе ёнига борган. У ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига жароҳат етказган.

“Икки ошнам билан ҳазиллашаётганимда қолганлари келиб, сен бизни ҳам гапиряпсан, деб аралашди. Шундан сўнг уришиб кетдик”, дейди М.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *