Наманганда 2.2 млрд. сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда хорижий мамлакатдан мазкур вилоятда фаолият юритувчи корхоналардан бирининг номига келтирилган импорт товарларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати салкам 2,2 миллиард сўмлик 24 номдаги хўжалик моллари ҳамда автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *