Перм университети отишмадан сўнг таълимни онлайн давом эттиради

Тимур Бекмансуров олти кишини ўққа тутган Перм Давлат Миллий Тадқиқот Университетининг барча таълим турлари талабалари масофадан ўқишни давом эттирдилар. Фожиа университетнинг 18 ёшли талабаси томонидан 20 сентябр куни содир этилган.

Университетнинг Telegram каналида: “27 сентябр, душанбадан бошлаб барча турдаги таълим олувчилар масофадан ўқишга ўтмоқдалар. Масофавий формат 2 октябргача давом этади ”, – дейилади.

20 сентябрда Тимур Бекмансуров Перм давлат миллий тадқиқот университети биноларидан бирида ўқ отишни бошлаган. Натижада олти киши ҳалок бўлди, яна 43 киши жароҳатланди. Ҳужум пайтида талабанинг ўзи ҳам яраланган, шундан сўнг у касалхонага ётқизилиб, зарарланган оёғи амплутатция қилинган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *