Бобур Ғаниев иши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилди

Автоблогерлар Б. Ғаниев ва шерикларига қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақида ИИББ расмий маълумот тақдим этди.

Суд Бобур Ғаниевнинг “мент” деган сўзини ҳақорат деб топди ва унга жарима ҳамда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Б.Ғаниевнинг шахсий телефонидан топилган порнографик маълумотлар тарқатилган ёки тарқатилмагани юзасидан экспертиза тайинланган.

Блогернинг ўзи ҳам видео орқали ҳамкасбларидан бу ҳолатни такрорламасликни,такрорламасликни қонунга бўйин сўниш кераклигини айтиб ўтган. Қилган ишидан пушаймонлигини маълум қилиб, узр сўраган.

Шу жумладан, бир гуруҳ фаоллар бу иш ортида ИИББ ходимларининг қўли борлиги, дам олиш куни бўлишига қарамасдан суд ўтказилиб, қамоқ жазосига ҳукм этилгани шубҳа уйғотмоқда.