Қозоғистондаги ўқ-дори омборида яна портлаш содир бўлди 


Қозоғистоннинг Тараз шаҳри яқинидаги ўқ-дорилар сақланадиган омборда 10 октябрь куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб Tengrinews.kz хабар берди.

“2021 йил, 10 октябрда, соат тахминан 07:20ʼда Жамбил вилояти Сарикемер қишлоғидаги муҳандислик ўқ-дорилар омбори ҳудудида ёнғин натижасида шикастланган портловчи қурилма ишга тушган.

Портлаш оқибатида ўқ-дори парчаларининг ҳавога тарқалиши кузатилмаган. Ҳодиса пайтида ҳеч ким иш олиб бормаган, яқин атрофда одамлар бўлмаган. Бино ва иншоотларга ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳудудда вазият барқарор”, — дея баёнот беради  Мудофаа вазирлиги.

26 августда бу ердаги портлашда 17 киши ўлганди. Аввалги портлаш сабаб мудофаа вазири истеъфога чиққанди