МСК сайловлар ўтган дея хулоса берди

24 октябрь, соат 11:00 ҳолатига кўра 6 659 552 киши сайловларда овоз берди. Бу жами сайловчиларнинг жами 33,6 фозини ташкил этади.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Сайловлар ташкил этилган дея хулоса берилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.