Ўзбекистон маҳкумлар сони бўйича дунё рейтингида нечанчи ўринда?

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 223 давлат ичидан 179-ўринни эгаллаган. Бу ҳақда Uznews.uz “World prison brief (WPB)”га таяниб ҳабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакатда ҳар бир 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади. Қамоқхоналарда эса 22 867 нафар ўзбекистонлик мавжуд.

Рейтингда етакчиликни АҚШ қўлга киритган — ҳар бир 100 минг кишига 629 нафар маҳкум.

Энг охирги 223-ўринни ҳудудида битта ҳам маҳкум бўлмаган Сан-Марино эгаллаган.