ЕХҲТ ва ПА миссияси сайловларга ҳақиқий рақобат муҳити етишмади дея баёнот берди

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ), ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) ва Европа Парламенти кузатувчиларнинг қўшма миссияси Ўзбекистон президентлигига сайловларни кузатиш давридаги фаолияти тўғрисидаги баёнот берди.

«Яқинда ўтказилган самарали ислоҳотларга қарамай, бугун Ўзбекистонда ҳақиқий плюрализм ва президентликка номзодлар ёки фуқаролар ўртасида аҳамиятга молик ўзаро уйғунлик сезилмаган сайловларга ҳақиқий рақобат муҳити етишмади. Қолаверса, сайлов куни баъзи процессуал қоидабузарликларга ҳам йўл қўйилди. Сайлов қонунчилигида ҳали қатор камчиликлар мавжудлиги ва у ҳамон демократик сайловларнинг халқаро стандартларига тўлиқ жавоб бермаслигини таъкидлаб ўтганлар. Мамлакат Конституциясида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганига қарамай, улар бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан чекланган ва амалиётда улардан етарлича қўлланилаётгани йўқ», дейилади баёнотда.

Халқар кузатувчилар фикрига кўра, амалдаги президент ва унинг ҳозирги номзод сифатидаги роллари, умуман олганда, чалкаштириб юборилган ва бу унга асоссиз даражада устунлик берган. Бундан ташқари, аксарият хусусий ОАВ амалдаги президентнинг фаолиятини бошқа тўрт номзод ҳақидаги хабар ва лавҳаларни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўпроқ даражада ёритиб юборишди. Қолаверса, мониторинг қилинган ОАВ ҳам ҳозирги президент олиб бораётган ишларга анча кенг урғу бериб юборишган. ОАВ учун қонунчилик базасининг чекланганлиги, шунингдек, журналистлар ва блогерларни вақтинча ҳибсда сақлаш, қўрқитиш ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кўплаб журналистларнинг ўзини ўзи цензуралашга олиб келди ҳамда кенг жамоатчиликка очиқ бўлган маълумотлар ва қилинадиган таҳлил ҳажмини янада камайтирган.

Европа Парламенти делегацияси раҳбари Хайди Хаутала, мухолифат партиянинг йўқлиги ва ҳақиқий рақобатнинг сезилмаганлиги ҳамда сайлов куни кўзга ташланган қатор қоидабузарликлар демократия жараёни йўлидаги жиддий тўсиқ сифатида баҳоланиши мумкинлигини таъкидлади

«Кўплаб сайлов участкаларида сайлов кунидаги овоз бериш жараёнинини ижобий баҳолаб бўлмайди. Сайловда сайловчиларнинг иштироки салмоғи 80 фоиздан юқори бўлди, аммо унда кўплаб жиддий қонунбузарликлар кузатилган. Хусусан, кўп сонли сайловчилар тегишли тартиблар қўлланилмаган тарзда сайловчилар рўйхатига қўшилган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ўз сайлов бюллетенларини топшириши ёки бошқалар номидан овоз бериш ҳолатларига йўл қўйилган. Шунингдек, бир қанча сайлов участкаларида сайлов қутиларига бир киши томонидан бир нечта бюллетенлар ташланган вазиятлар ҳам қайд этилган. Кўп ҳолларда овозларни санаш тартиб-қоидаларига риоя қилинмади, сайлов участкаларида эса, натижаларни қайд қилишда номувофиқликлар сабабли, баъзи қийинчиликларга дуч келинди. Конституцияда эркак ва аёлларнинг тенглиги кафолатланганига ҳамда парламентдаги депутат хотин-қизлар сони яқинда сезиларли даражада ошганлигига қарамай, аёллар мамлакатнинг жамоат ва сиёсий ҳаётида етарлича иштирок эта олганича йўқ. Носзодлар орасида эса биттагина аёл номзод бор эди», — дея қайд этишди кузатувчилар.

Шунингдек, кузатувчилар сайланиш ҳуқуқини қўлга киритишдаги ҳаддан ортиқ қатъий тартиблари ва партияларни рўйхатдан ўтказишдаги мураккаб талаблар сайланиш ҳуқуқини жиддий равишда чеклабгина қолмай, сайловчилар учун сиёсий танловларнинг ҳам камайишига сабаб бўлиши ҳақида ҳам гапириб ўтган.