Куёв ўз тўйи куни ЙТҲга учраб ёниб кетди

Аввалроқ, “Нексия автомашинаси ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди” сарлавҳали хабар берган эдик. ЙҲХБ ахборот хизмати ушбу ҳодиса ҳақида расмий маълумот тақдим этди.

Жорий йилнинг 2 ноябр куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. “Nexia” русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, шу куни ҳайдовчининг туй куни бўлган.