Қашқадарё ҳокими бюджетни фақат ўзига тегишли ишларга сарфлайдими?

Бюджетдан 215 млн сўмга вилоят ҳокимлигининг иккинчи биносини, 360 млн сўмга партия биносини таъмирлаш учун пул ажратилди

8 ноябрь куни «Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши биносини капитал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида» Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қарши шаҳар ҳокимлиги балансидаги собиқ ҳарбий госпиталь биносини Ўзбекистон экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгашига мослаб капитал таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг” компаниясига 360 млн сўм ажратади.Бу маблағлар вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил III-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан йўналтирилади.

Шунингдек, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг яна бир қарори қабул қилинган.

«Вилоят ҳокимлиги иккинчи маъмурий биноси фасадини капитал тамирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарор билан «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг» компаниясига 215

Аввалроқ, Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз тумани ҳудудига кириш ва
чиқиш чегара ҳудудига Яккабоғ тумани номини ёздириш ва ўрнатиш харажатларига
25 миллион сўм ажратилганди.

Жамоатчилик ва блогерларда эса бу оддий “стелла” устунга бунча қиммат маблағ кетмаслигини айтиб норозилик билдиришганди.

Шунингдек, вилоят ҳокими қарори билан туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши котибияти ҳамда депутатлари учун планшетлар олиб бериш билан боғлиқ харажатлар учун 91 млн сўм маблағ ажратилган.

Бироқ вилоят миқёсида электр ва газ узилишлари, аҳоли учун муҳим инфратулизма яратишга келганда бюджетда пул тугаган бўлади.

Шу йўл билан пулларни талон тарож қилинмаётганига ким кафолат беради?

Жумладан 17 млрд сўмга реконструкция қилинган театр биносининг томитаъмирланмай қолгани сабабли яна 1 млрд 500 млн сўм ажратилган.