Кампирларга чол пули, чолларга соқол пули…

Ҳисоб палатасининг хулосасига кўра, 2022 йил учун солиқ сиёсатини такомиллаштириш доирасида Бюджетномада бир неча ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15% миқдорида сақлаб қолинади. Тамаки маҳсулотлари импорт солиғи 1 январдан 10% га камайтирилиши кўзда тутилган бўлса, алкогол маҳсулотлари импортига бу 10% лик чегирма 1-июндан жорий этилади.

Шу қаторда, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2% лик миқдордан 1,5% га камайтирилади.

Агар юрак оғриғингиз бўлса, ўтириб олинг

Мазкур бюджетномага кўра, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10% га оширилади.

Бундан ташқари, электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи ҳам кўтарилиши кутилмоқда.

Бу каби кўтарилишлар ёлғиз эмас. Қўшимчасига иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ҳам оширилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.

Олдинроқ бензин нархлари кўтарлганлиги ҳақида хабар берган эдик . Республикада 2022-йилдан доллар нархи ҳам кўтарилиши прогноз қилинмоқда.