Андижон вилояти ҳокимининг жияни пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Андижон вилоят прокуратураси ходими 30 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда бир неча мустақил манбалар маълум қилмоқда.

Андижон вилоят прокуратурасида масъул лавозимда ишловчи Қ. исмли шахс 30 минг доллар пора олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларда қўлга олинган ходим Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг жияни экани ҳақида миш-миш тарқалди.