Бош прокуратура Сирдарёдан топилган жасад бўйича маълумот берди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабар қилгандик.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу хабарни тасдиқади. 11 ноябрь куни соат 16:30 да Мирзаобод тумани ИИБ хабарига асосан, Мирзаобод тумани, «Бек кластер»га тегишли дала майдони ҳудудида 53 ёшли Ғ.А.нинг мурдаси бўйин соҳаси кесилган ҳолатдаги тан жароҳати билан топилган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида дастаси жигаранг ошхона пичоғи, «Рапира» номли лезвия ва бошқа зарур буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Ғ.А.нинг вафот этгани юзасидан тайинланган судга оид комиссион экспертизасининг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгачни кесилиши ва ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.

Тарқалган хабарларда жасаднинг катта эҳтимол билан ҳарбир эканлиги айтилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарининг аниқлик киритишича, марҳум ФВВ Миразаобод тумани бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.