Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Унгача Навоий вилоятига ҳоким этиб тайинланган Нормат Турсунов ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

У бунгача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.