Тошкент вилоятига янги тайинланган ҳоким Зойир Мирзаев бошчилигида барча вилоят бошқарма раҳбарлари билан кичгина боғ яратишди. Унда маҳалла фаоллари, қариялар ҳам кўнгилли сифатида иштирок этишди.
“Қишлоқда катта бўлганман ва ерни яхши кўрадиган, табиатни ҳурмат қиладиган раҳбарларни мен ҳам ич-ичимдан ҳурмат қиламан. Бугун бир воқедан қаттиқ таъсирландим. Зойир Мирзаевни қишлоқ хўжалигини миридан сиригача билишини эшитгандим, лекин ҳаётда кўрмагандим. Бугун у кўчат экиш бўйича тадбирда қатнашди. Шунчаки қатнашиб, дарахтни ушлаб туриб, объективимга қараб расмга тушиб берган раҳбарларни ҳам кўрганман. Лекин бу инсон йиғилганларга кўчатни нави, куртак ёзиш даври, илдиз отиш пайти ҳақида шунақа чиройли ҳикоя қилиб бердики, энг кучли агрономлардан ҳам бунақа гап чиқмайди.
Кўчат экаётганда яхши ниятнинг ўзи камлик қилади. Қандай кўчатни ва қаерга экаётганини, парваришини кимларга ишониб топширилаётганини ҳам билиши керак. Ана шундагина бу кўчатлар бир кун боғ бўлади. Акс ҳолда, бир баҳор кўрмасдан қурийди. Бугун Зойир Мирзаев экаётган кўчатлар қуримайди, чунки, ниҳолни қандай парвариш қилишни биладиган яхши боғбон ўз ишини билиб қилади.
Кўчат экишни кимдир мастер класс дейиши мумкин. Мен бу фикрга қўшилмайман. Бу мастер класс эмас, у инсон учун одатий жараён, ҳаётий талаб. У доим шундай сидқидилдан иш қилган инсон ва раҳбар эканлигини сездим бугун. Бунақа раҳбарлар билан ишлаш фахр”,— дейди фотограф Нозим Абдулла.