Техникум ётоқхонасидан ўзини ташлаган қиз ҳақида дастлабки маълумотлар ойдинлашмоқда

Қарши тиббиёт техникуми ётоқхонасидан ўзини ташлаган қиз ҳақида воқеа жойидан манбаларимиз дастлабки маълумотларни маълум қилишди.

Марҳума 2001-йилда туғилган, асли Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи қиз бўлган. Талаба техникумнинг 2-босқичида ўқиган. У кеч соат 20:30 лар атрофида техникумнинг 4-қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этган.

Турли гап сўзларга қараганда, у ўз опаси билан қаттиқ тортишиб қолган.

Яна бошқа тахминларга кўра, қиз “йигит”и билан келишмовчиликлар сабаб шундай қилган бўлиши мумкин.

Қизнинг отаси ички ишлар тизимида ишлаб келгани хабар қилинмоқда.

Воқеа юзасидан вилоят ИИБ ва ФВ бошқармаси масъуллари билан боғланишга уринишларимиз бесамар кетди.