Энергетика вазирлиги: “Қодирия”даги 2 та электр манбаси узилиш ҳолати пойтахтнинг сувдан вақтинча узилиши билан боғлиқ эмас

Ижтимоий тармоқларда “Пойтахт аҳолисининг аксарият қисмини ичимлик суви билан таъминловчи ‘Қодирия’ сув иншоотида электр таъминотидаги узилишлар туфайли ичимлик суви таъминоти узилиб қолган” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирди. Пойтахт аҳолисини сув билан таъминловчи “Қодирия” сув иншооти 3 та бир бирига боғлиқ бўлмаган электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади.

Бугун, 3 декабрь куни ушбу тармоқларнинг 2 тасида 12 дақиқалик ўчиш содир бўлган. Бу вақтда учинчи электр узатиш тармоғи орқали “Қодирия” сув иншооти электр энергияси билан таъминланган.

Шундай қилиб, электр энергиясининг мазкур қисқа муддатли ўчиши Тошкент аҳолисининг сув таъминотида узилишларига сабаб бўлмаган.