Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши, муҳожирлар учун енгиллик ва тўсиқлар…

Бугунги кунга келиб, энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар қаторида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши ёки қўшилмаслиги ҳам бор. Бу ҳақда бир қатор экспертлар ўзларининг яхши ва ёмон прогнозлариини эълон қилди. Келинг, биз ҳам Ўзбекистон ушбу иттифоққа қўшилса муҳожирлар қандай енгилликларга эга бўлишлари ҳамда қандай қийинчиликлар уларнинг йўлида тургани ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Зеро мамлакатимизнинг кўпчилик қисмининг асосий тирикчилиги миграция туфайли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, мамлакатимизнинг ЕОИИга аъзо бўлиши меҳнат муҳожирлари учун қайси енгилликларни олиб келади.

Аввало, уларда муҳожирларни қабул қилувчи давлат фуқаролари каби барча ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.


Янги ҳужжатлар қабул қилингандан кейин Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳаётида нима ўзгаради? Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти директори Олтинай Омурбекова, агар республика ЕОИИга кирса, Ўзбекистондан келган муҳожирлар бундан наф кўришини маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, фуқаролар «бешлик» нинг бошқа давлатларидан ташриф буюрувчиларга тегишли бўлган барча имтиёзларга эга бўлишади.

Улардан энг муҳимлари:


миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш учун квоталар тарқатмаслик;
тўртта мутахассислик — фарматсевтика, тиббий, юридик ва педагогикадан ташқари таълим ҳужжатларини автоматик равишда тан олиш. Охирги иккитаси бўйича ўзгартиришлар аллақачон ЕОИИ тўғрисидаги битимга киритиш учун тайёрланган. Эҳтимол, улар йил охиригача қабул қилинади;


ногиронлик бўйича мажбурий суғурта. Барча ижтимоий таъминот хизматларидан, жумладан, муҳожирлар ва уларнинг оила аъзоларига бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан ишчиларни қабул қилувчи давлат фуқаролари каби тенг равишда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

ЕОИИда барча муҳожирлар дуч келадиган учта муаммо

2020-йилдаги чеклов чораларига қарамай, бугунги кунда меҳнат миграцияси оқими нафақат тикланган, балки аллақачон ошган. Бироқ, янги келганлар баъзи жиддий муаммоларга дуч келишади.


Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК)нинг Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти раҳбари Олтинай Омурбекова Москва вице-мэри Андрей Бочкаревнинг Москва ҳукумати келажакда хорижий ишчи кучидан воз кечиш ниятида экани ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб ўтди.
«Балки мэр ўринбосари қурилишни технологиялар ва автоматлаштиришни жорий этиш натижасида ишчилар сони қисқаради, деб назарда тутгандир», дея таъкидлаган Олтинай Омурбекова.


Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти ЕОИИ мамлакатларида ягона меҳнат бозорини яратишга, ишчиларни ташкилий ёллашга максимал даражада ҳисса қўшади ва уларнинг мамлакатларда бўлишлари учун қулай шароит яратишга ёрдам беради.


Бундан ташқари, маълумки, 29 декабр куни «Чет эл фуқаролари тўғрисида» ги РФ қонунига янги тузатишлар кучга киради. Эндиликда мигрантлар Россияга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши, жумладан бармоқ излари, қонда психотроп ва гиёҳванд моддалар бор-йўқлиги бўйича тестлардан ўтиши керак бўлади.


Департамент бошлиғи, шунингдек, бугунги кунда ЕОИИдан келган мигрантлар дуч келаётган муаммолар ҳақида ҳам гапирган. Унинг сўзларига кўра, энг долзарб муаммолар:


• Рўйхатдан ўтиш. Қонунга кўра, чет элдан келганлар 30 кун ичида миграция учун рўйхатдан ўтишлари керак. Бироқ муҳожирларга уй-жой ижарага бераётганлар ҳар доим ҳам уларни рўйхатдан ўтказишга тайёр эмас. Бу бошқа муаммога олиб келади — янги келганларни РФ ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш, бу бошқа нарсалар қаторида давлатдан чиқариб юборишга олиб келади.

• Мажбурий тиббий суғуртадан фойдаланиш масаласи. Гап шундаки, ЕОИИга аъзо давлатлар ҳаммаси ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимига эга эмас: Масалан, Арманистон уни фақат 2023 йилда жорий қилади.


— ЕИК Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти юқоридаги барча масалаларни ҳал қилиш устида ишламоқда, – деган Омурбекова
Санаб ўтилган муаммолар бартараф этилиши арафасида тургандир, бироқ ҳали Россиядан қайтганига бир ой бўлмаган танишларимиз яна ортига қайтишга тайёр бўлиб турибди. Уларнинг қўрқуви бу йил Россияга кириш икки баробар қийин бўлиши мумкин. Табиийки улар 2020 йилда ишсизлик ва пулсизликдан қийналгани сабабли иккинчи марта бу вазиятга тушишдан чўчишади.

Ўзимиздачи?

Ўзимизда ҳар доимгидек иш билан таъминлаш кўрсатикичи ўта суст, ойликлар кам, нархлар кундан кунга ўсишда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, бу йил ўзбекистонликларнинг 3 миллиондан ошиқ қисми “Грин карта” ўйнаган. Улар сўнги йилларда мамлакатдан чиқиб кетиш билан ўз ҳаётини тўлиқ ўзгартира олишига ишонади.


Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган. Шу билан бир қаторда, 191,2 минг одам кўчиб келган. Пандемия шароитида чегаралар узоқ вақт ёпиқ бўлганига қарамай, миграция кўрсаткичлари 2019 йилга нисбатан юксалган.


Таъкидланишича, Қашқадарё (22,3 минг киши), Самарқанд (12,8 минг киши), Сурхондарё (10,9 минг киши) ва Бухоро (8,5 минг киши) вилоятларидан кўчиб кетганлар шу ҳудудга кўчиб келувчилар сонига нисбатан сезиларли даражада баландлиги кузатилган. Миграциянинг ижобий даражаси Тошкент шаҳри (71,8 минг киши) ва Тошкент вилоятида (4,4 минг киши) қайд этилган.


Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми ҳам Қозоғистон (64,3 фоиз) ва Россия (29,3 фоиз)га кетганлар ҳиссасига тўғри келган.

Тошойна