Бугун кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ – 2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.