Навбатдаги «беғараз» совға — савдо дўкони

Бухоро вилоятида фуқаро Когон шаҳри ҳокимлигига савдо дўкони совға қилган.

Фуқаро Х.Рашидова жорий йилнинг 6 декабрь куни ўзига шахсий мулк сифатида тегишли бўлган Когон шаҳар бош бекати ҳудудидаги савдо дўконини Когон шаҳар ҳокимлигига беғараз топшириш тўғрисида ариза ёзган.

Шаҳар ҳокими Хаёт Давлатов 15 декабр куни савдо дўкони биносини ҳокимлик балансига қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Аминов, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати Когон шаҳар филиали (А.Абдуллаев) билан биргаликда Когон шаҳар бош бекат ҳудудидаги хажми 60,0 м. кв. бўлган савдо дўконни белгиланган тартибда кадастр рўйхатидан ўтказиш чораларини кўради.

Олдинроқ фуқаро Зиёда Латипова ҳам ўзининг бозор нархи 250 минг АҚШ доллари атрофида бўлган Mercedes Benz S500 Hybrid русумли автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилган эди.