Ангренда мудҳиш ҳодиса: Поезд ағнаб кетди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида вагонларига кўмир ортилган поезд ағнаб кетган.

Ҳодиса Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган «Ўзбеккўмир» АЖга қарашли «Ангрен кўмир кони»нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда локомотив состав электровози сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида юз берган.

Натижада, электровоз бошқарувсиз ҳаракатланган ва бошқа локомотив составига урилган.

Ҳодиса туфайли машинист ва ёрдамчиси жабр кўргани айтилмоқда. Айни дамда уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен шаҳар шифохонасига жўнатилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари бошланган.

Мавзуга оид:

Навоийда 33 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташлаб, вафот этди