Ҳокимлар алмашинуви давом этади: навбатдаги манзил Косонсой

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманнинг янги ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақида Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков томонидан тақдим этилган Дилмурод Ғафурович Қодиров номзоди Косонсой туман депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

Дилмурод Ғафурович Қодиров бугунги кунга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Дилмурод Ғафурович Қодиров туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ, Астанов Самандар Мустафоқулович Булунғур тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Ромитон тумани ҳокими лавозимига Барноев Умеджон Исоевич тасдиқланган эди.